Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

Ўзбекистон ҳукумати аҳоли эхтиёжлари учун четдан 330 минг тонна кўмир сотиб олмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати 2015-2016 йилларидаги қиш мавсуми учун четдан 330 минг тонна кўмир сотиб олишни режаламоқда. Бу ҳақда norma.uz нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, шу кўмирнинг 100 минг тоннаси кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун ишлатилади, қолгани Ўзбекистон аҳолисига сотилади.

Кейинги йилларда мамлакатдаги газ тақчиллиги боис кўмирга эҳтиёж ошиб бораяпти.

Ўтган йили аҳолига ярим миллион тонна кўмир сотилган. Шунингдек, бюджет ташкилотларига 300 минг тонна кўмир етказиб берилган. Газ ва электр танқислиги баробарида Ўзбекистонда тошкўмир нархи ошгани кузатилди.

Кўмир сотадиган омборларда "Каримовнинг кўмири" деган арзон кўмир сотилмоқда. Аҳоли бу кўмирни сотиб олиб ëқа олмай ҳуноб бўлганидан, истеҳзо билан "Каримовнинг кўмири" деб ном қўйишган.

XS
SM
MD
LG