Линклар

Туркияда ИДга алоқадорлиги гумонланаётган 30 одам қўлга олинди


Туркия хавфсизлик кучлари 27 октябрь куни Қўния шаҳрида “Исломий давлат” экстремист гуруҳига алоқадарлиги гумонланаётган 30 одамни қўлга олди.

Бир кун аввал Туркиянинг асосан курдлар истиқомат қиладиган Диёрбақир шаҳрида ҳам шундай рейдлар ўтказилган, жангари, деб кўрилаётган етти киши отиб ўлдирилган, 12 гумонланувчи ҳибсга олинган эди.

Диёрбақирдаги рейдларда икки турк полициячиси ҳалок бўлди.

Туркия бўйлаб терроризмга қарши амалиётлар Анқарада 10 октбярь куни юздан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумлари ортидан ўтказилмоқда.

Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон Анқарадаги портлашлар ортида Сурия разведка хизматлари билан курд жангарилари турганини иддао қилган эди.

XS
SM
MD
LG