Линклар

Туркманистон президенти мингдан зиёд маҳбусни авф этди


Туркманистонда президент авфи сиёсий маҳбусларга нисбатан қўлланилмайди.

Туркманистонда президент авфи сиёсий маҳбусларга нисбатан қўлланилмайди.

Туркманистоннинг расмий матбуоти президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов 1020 нафар маҳбусни авф этгани ҳақида хабар қилди.

Президентнинг авф фармони 27 октябрда Туркманистонда нишонланадиган "Мустақиллик куни" муносабати билан қабул қилинган.

Туркманистонда ҳар йили миллий байрамлар муносабати билан маҳкумларни авф этиш анъанага айланган.

Президент Бердимуҳаммедов шу йилнинг 18 май куни “Конституция куни” муносабати билан 1200 маҳбусни авф этган эди.

Лекин президент авфи сиёсий маҳбусларга нисбатан қўлланилмайди.

XS
SM
MD
LG