Линклар

logo-print

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридан 20 километр олисдаги Ҳисор туманида 27 октябрь куни қовун шаклида қурилган чойхона очилди. Қадимий меъморчилик анъаналари бўйича қурилган чойхонанинг баландилиги 43 метр, эни 55 метр, узунлиги эса 100 метрни ташкил этади.

Ҳисорнинг 3000 йиллиги байрами тантаналари доирасида очилган ғаройиб чойхонанинг очилиш маросимига Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам шахсан келди.

Тожикистонда сўнгги йилларда қовун, тарвуз, қовоқ байрамларини ўтказиш урф бўлган.

Айни пайтда пойтахт Душанбеда Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжид қурилиши бормоқда.

Ҳудуди Тожикистон харитаси шаклида бўлган масжиднинг қурилиши учун Қатар давлати молия ажратган.

Тўрт йил аввал Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри марказида дунёдаги энг баланд байроқ тикилган эди.

Узунлиги 60 метр ва эни эса 30 метр бўлган байроқ 24 октябрда Миллий байроқ куни муносабати билан ўрнатилган эди.

XS
SM
MD
LG