Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:16

Тараз шаҳрида қозоғистонлик ўспирин ўзига ўт қўйди


Ерлан Бактибаев ўзига ўт қўйганидан сўнг "Нур Отан" партияси биносига югуриб кетаётган пайт.
Ерлан Бактибаев ўзига ўт қўйганидан сўнг "Нур Отан" партияси биносига югуриб кетаётган пайт.

Ўтган дам олиш кунлари Қозоғистонда 20 ёшли йигитнинг “Нур Отан” партияси биноси олдида ўзини ёқиб юборгани акс этган видеонинг пайдо бўлиши Интернет ҳамжамиятини ларзага солди. Йигит видеода “маҳаллий полициянинг ноқонуний ҳаракатларидан” безиб қолгани ортидан ўзига ўт қўйишга мажбур бўлганини айтган.

Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида туғилиб ўсган ва кейинчалик оиласи билан Қозоғистонга кўчиб ўтган Ерлан Бектибаев ўзига ўт қўйиш жараёнини видеога олдирган. Кейин бу видео Интернетдаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Ерлан Бактибаев 24 октябрь куни Жамбил вилояти маркази бўлган Тараз шаҳрида президент Нурсултон Назарбоевга мансуб бўлган “Нур Отан” партияси биноси олдида маҳаллий вақт билан 10.30лар чамасида ўзига ўт қўйган. Видеода Ерлан Бактибаев 22 октябрь куни Тараз шаҳар полицияси томонидан қўлга олинганини, полициячилар унинг чўнтагига “марихуана солиб қўйгани”ни айтган. Видеода Ерлан гиёҳванд модда истеъмол қилганини тан олган, бироқ полиция қўлга олган пайтда олдида гиёҳванд модда бўлмаганини иддао қилган.

- Кимдир биров ўлдириб кетган Райимбаев Данияр деган боланинг иши бўйича мени сўроққа тутишиб, қийин қистовга олишмоқда. Мен ўзим яқинда қамоқдан чиқдим. Олмаота судида уч йилу 8 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини олганман. Кўп жойларга бу ноқонуний ҳаракатларга нуқта қўйишни сўраб мурожаат қилдим. Балки “Нур Отан” партияси менинг масаламга эътибор қаратар,- деб айтган Ерлан Бактибаев.

Шундан сўнг у баклашкадаги бензинни ўзига сепиб, ўт қўйган. Видеода ёнаётган Ерлан Бактибаевнинг “Нур Отан” партияси биносига бақирганича ёрдам сўраб югуриб киргани, бир неча одам ўтни ўчиришга ҳаракат қилгани акс этган.

Олов ўчирилган пайтда қаттиқ оғриқни ҳис қилаётган Ерлан ҳали тирик бўлган. У касалхонада вафот этган. Ўлимидан олдин Ерлан ўзининг шу аҳволга тушишига маҳаллий полиция сабаб эканини яна бир бор таъкидлаган.

Мазкур воқеадан уч кун ўтган бўлса-да, маҳаллий ҳукумат бу фожеани шарҳлашдан тийилмоқда. Қозоғистон Бош прокуратураси мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилганини билдирди. Прокуратуранинг маълум қилишича, ўзига ўт қўйган шахс бундан аввал оғир жиноят содир этганликда айбланиб судланган ва ўзига ўт қўйишидан аввал Тараз полицияси томонидан наркотик моддалар сақлашда гумонланиб қўлга олинган.

26 октябрь куни эса Жамбил вилоят полицияси Ерлан Бактибаевни видеога олган шахс топилгани ва қўлга олинганини билдирди. Бу шахсга нисбатан ёнаётган одамга кўмак кўрсатмагани учун жиноят иши очилиши мумкин.

Ерлан Қозоғистонда ҳукумат тузилмалари ҳаракатларига нисбатан норозилик билдириб ўзини ёқиб юборган биринчи одам эмас. 2011 йилда Остонада яшовчи аёл суд ўғлини гиёҳванд моддаларни сақлагани учун 11 йилга қамаганидан норозилик билдириб, “Нур Отан” партияси биносида ўзига ўт қўйган эди.

Жорий йилда эса молиявий муаммолар гирдобида қолган фаррош аёл Туркистон шаҳрида ўзи ишлайдиган мактаб биносида ўзини ёқиб юборган.

XS
SM
MD
LG