Линклар

Навоий шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт маркази Япония маблағи эвазига модернизациялаштирилади. Бунинг учун Япония томони 5 миллион 700 минг доллар маблағ ажратган.

Gazeta.uz нашрининг хабар беришича, Япония мазкур маблағни қайтармаслик шарти билан грант тариқасида бермоқда.

Бу борадаги грант шартномаси Япония Бош вазири Синзо Абэнинг 25 октябрда Тошкентга қилган расмий сафари чоғида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ташқи алоқалар, сармоялар ва савдо вазирлиги ўртасида имзоланган.

Навоийдаги кўп тармоқли тиббий марказ 18 бўлинмадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 205 беморга хизмат кўрсата олади. Мазкур марказда 380дан ортиқ тиббиёт ходими меҳнат қилади.

XS
SM
MD
LG