Линклар

Ўзбекистонда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинги ташкил этилади


"Ўзпахтасаноатэкспорт" пахтани қабул қилиб олиш билан ҳам шуғулланади.

"Ўзпахтасаноатэкспорт" пахтани қабул қилиб олиш билан ҳам шуғулланади.

Ўзбекистонда пахтани қабул қилиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинги ташкил этилади. Бу ҳақдаги Фармон президент Ислом Каримов томонидан 27 октябрда имзоланди.

Фармонда айтилишича, бундан кўзланган асосий мақсад пахтани қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, шунингдек, пахта ҳамда ёғ-мой маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш юзасидан ягона марказни ташкил қилиш, пахта тозалаш, ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарини модернизациялаш учун сармоялар киритилишини кўпайтиришдир.

Холдинг “Ўзпахтасаноат”, “Ўзпахтаэкспорт”, “Ўзпахтаёғ” ҳиссадорлик жамиятларини бирлаштириш воситасида ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG