Линклар

"Глобус"нинг Тошкентдаги премьерасига фақат таклиф қилинган шахслар киритилади


Лондондаги "Глобус" театри баннери.

Лондондаги "Глобус" театри баннери.

Британиядаги жаҳонга машҳур “Глобус” театрининг 4 ноябрь куни Тошкентда намойиш этадиган спектаклини фақат таклифнома билан чақирилган одамларгина томоша қила олади.

Uz24.uz нашрининг хабар беришича, театр Ўзбекистон Миллий академик театри саҳнасида Шекспирнинг “Гамлет” асарини томошабинлар эътиборига ҳавола этади. Жаҳондаги таниқли танқидчилар томонидан юқори баҳоланган мазкур спектакль 2 соат 40 минут давом этади ва ундаги барча ролларни 8 актёр ўйнайди.

Спектаклга томошабинлар фақат таклифнома билан киритилиши, спектаклга очиқ тарзда билет сотилмагани сабаблари ҳақида хабарда ҳеч қандай маълумот берилмаган.

“Глобус” театрининг Тошкентдаги гастроли театр томонидан 2014 йилда бошланган халқаро турне доирасида ўтказилмоқда. Икки йил давом этадиган турнеда “Гамлет” спектакли дунёнинг 205 мамлакатида намойиш этилади.

“Глобус” театри 1599 йилда бир гуруҳ актёрлар, жумладан, жаҳон мумтоз адабиёти намоёндаси даражасига кўтарилган Уильямс Шекспир томонидан ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG