Линклар

Луганскда БМТ агентликлари фаолиятига рухсат берилди


Луганскдаги россияпараст исёнчилар ихтиёридаги ҳарбий техника.

Луганскдаги россияпараст исёнчилар ихтиёридаги ҳарбий техника.

Украинанинг айирмачи ҳудудларидан бири бўлган Луганск вилоятида россияпараст исёнчилар раҳбарлари БМТнинг гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилотлари фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилишга рози бўлди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг минтақадаги вакили Мартин Сайдик 27 октябрь куни бу ҳақда матбуотга билдирар экан: “Мен бугун чуқур қониқиш билан қайд этаманки, бизда мавжуд ахборотга қараганда, БМТ агентликлари Луганск вилоятининг айрим туманларида фаолият юритиши мумкин”, деб айтган.

ЕХҲТ вакили тез орада Донецк айримачилари ҳам Луганскдан ўрнак олишига умид билдирди.

Украина шарқидаги Донецк ва Луганск айирмачи раҳбарияти ўтган ойда минтақадаги БМТ ташкилотлари фаолиятини тўхтатиш ҳақида буйруқ берган эди.

XS
SM
MD
LG