Линклар

logo-print

АҚШ Сурия ва Ироқда ИДга зарба беришни кўпайтиради


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер Қўшма Штатлар яқин ҳафталарда Сурияга ҳаводан зарба беришни кучайтиришини маълум қилди.

Картер 27 октябрь куни АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитасида қилган чиқиши чоғида Россия Сурия ҳукумат қўшинларини, Эрон ҳарбийларини қўллаб, мухолифатга қарши зарбалар беришда давом этаётганини таъкидлади.

Картер АҚШ ҳарбий самолётлари “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги Раққа ва Ироқдаги Рамади шаҳридаги манзилларига зарба беришни кўпайтиришини айтди.

Шу кунгача АҚШ ҳарбий самолётлари “Исломий давлат”га қарши 6 минг амалиёт ўтказган. Россия эса 30 сентябрдан бошлаб Сурия ҳукумат қўшинларини ҳаводан туриб қўллаб-қувватлаш амалиётини бошлаган.

XS
SM
MD
LG