Линклар

logo-print

Freedom House инсон ҳуқуқлари ташкилотининг дунё давлатларида Интернет эркинлигига оид янги ҳисоботида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан бир поғона юқорилаб, 78-ўринга қўйилган.

Ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда Интернет тезлиги ўтган йил охирида 43 фоизга кўтарилган. Лекин мамлакатда Интернет нашрларига нисбатан босимлар сақланиб қолган.

Ташкилотга кўра, мамлакат ичкарисидаги Интернет нашрларида ўз-ўзини цензура қилиш кенг ёйилгани ва матбуот устидан ҳукумат назоратининг кучлиги боис президентни танқид қилиш ҳамда коррупцияга оид мавзулар “табу” ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2005 йилдан бери Озодлик, ББС, Америка овози, Немис тўлқини сайтлари тўсилган ҳолатда қолаётгани, мустақил ахборот нашрлари ва мухолифат сайтларига ҳам кириш имконсизлиги айтилган ҳисоботда.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда Amnesty International, Freedom House ва Human Rights Watch каби халқаро ташкилотлар сайтлари ҳам очилмайди.

Ташкилот таҳлилчилари аниқлашича, Facebook, YouTube, Twitter, Одноклассники ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари ўзбекистонликлар орасида энг оммабопдир.

Twitter 2013 йил охирида президент Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримованинг ушбу тармоқ орқали оила сирларини ошкор қилиб, МХХдаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумот тарқатганидан сўнг аҳоли орасида оммалашган.

XS
SM
MD
LG