Линклар

Жон Керри илк бор Марказий Осиёга сафар қилаяпти


АҚШ Давлат котиби Жон Керри

АҚШ Давлат котиби Жон Керри

Эртага АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларига илк расмий сафарини бошлайди.

Давлат департаменти маълумотига кўра, Керри бугун Венада Сурия бўҳронини муҳокама қилади ва эртага Марказий Осиёга сафарини бошлайди.

29 октябрдан 3 ноябргача Керрининг Бишкек, Самарқанд, Остона, Душанбе ва Ашҳободга бориши режаланган.

Жорий ҳафта охирида Керри Самарқандда минтақадаги 5 та давлат вазирлари билан “С5+1” форматида катта йиғин ўтказиши белгиланган.

Учрашувда “минтақавий ва глобал имконлар ва муаммолар” муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG