Линклар

Саакашвили сайлов натижаларига норозилик билдириб намойиш ўтказмоқчи


Саакашвили (ўнгда) Саша Боровик билан

Саакашвили (ўнгда) Саша Боровик билан

Одесса губернатори Михаил Саакашвили ва унинг маслаҳатчиси Саша Боровик Одесса шаҳар мэри лавозими учун ўтказилган сайлов натижаларидан норози бўлиб, намойиш ўтказишга чақиришди.

Бу ҳақда Facebookдаги саҳифасида ёзган Саакашвилига кўра, шаҳар сайловларини қалбакилаштирган “яшил одамчалар” Одесса мэри биносини ишғол қилишган.

“Мен сайлови ўғирланган кишилар орасида бефарқ бўлмаган фуқароларини Троицкий 43га соат 18:00да йиғилишга ва шаҳарни вайрон қилиб, ўғирлашга йўл қўймаслик учун ўғри ва қаллобларга қарши қўмита фаолиятини ташкил қилишга таклиф қиламан”, дея ёзди Сааакашвили ўз саҳифасида.

Одесса шаҳар сайлов қўмитаси кеча шаҳарнинг амалдаги мэри Геннадий Труханов 52 фоизлик овоз билан биринчи босқичда ғалаба қозонганини эълон қилди.

Трухановнинг асосий рақиби Саша Боровик эса 25,7 фоиз овоз тўплаган. Боровик сайлов натижалари қалбакилаштирилганини эълон қилди ва Саакашвили уни қўллаб чиқди.

"Солидарность" блокининг Одесса бўлими раиси Алексей Гончаренко эса овозларни қайта санашни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG