Линклар

Ўзбекистон “Бизнес юритиш-2016” (Doing Business) рейтингида ўтган йилдагига нисбатан 16 поғона юқорига кўтарилди. Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан ҳар йили эълон қилинадиган рейтингнинг янги натижаларига кўра, Ўзбекистон 83-ўринга кўтарилган. Ўтган йили мазкур рейтингда Ўзбекистон 103 –ўринда эди.

28 октябрда эълон қилинган рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистон ўтган бир йил давомида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш йўналишида 39та мувофиқлаштирилган ислоҳотни амалга оширган.

Ўзбекистон кредит бериш йўналиши бўйича бирданига 105-ўриндан 42 ўринга сакраган. Шунингдек, рейтингда Ўзбекистонда мулкни рўйхатга олиш, корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш, солиқ соҳаларида ҳам жиддий енгилликлар бўлгани қайд этилган.

Айни пайтда Ўзбекистон электр таъминоти бўйича ўтган йилгидан 4 поғона пастга шўнғиб, 112 - ўринга тушган. Қурилишга рухсат олиш бўйича мамлакат ўтган йили 149 -ўринда бўлса, жорий йилда 151 ўринга, сармояларни ҳимоя қилиш бўйича 87 –ўриндан 88- ўринга, ташқи савдо бўйича 158-ўриндан 159 ўринга тушиб қолган.

Минтақа давлатлари орасида “Бизнес юритиш-2016”рейтингида Қозоғистон 41-ўринда, Қирғизистон 67-ўринда, Тожикистон 132-ўринда қайд этилган.

XS
SM
MD
LG