Линклар

Ўзбекистон Марказий банки: пенсияни пластикка ўтказиш мажбурий эмас


Қашқадарёликлар банк олдида пластик карточкадаги пулларини нақдлаш учун навбатда турибди,2014 йилда олинган сурат.

Қашқадарёликлар банк олдида пластик карточкадаги пулларини нақдлаш учун навбатда турибди,2014 йилда олинган сурат.

Ўзбекистонда нафақаларни пластик карточкага ўтказиш мажбурий эмас, ихтиёрийдир. Ўзбекистон Марказий банки gazeta.uz нашри сўровига мана шундай жавоб қайтарган.

Нашрнинг хабар беришича, таҳририятга пенсионерлардан нафақани пластик карточкага ўтказилиши масаласида кўплаб хатлар келган. Шундан сўнг gazeta.uz бу борада тушунтириш берилишини илтимос қилиб, Марказий банкка мурожаат қилган.

Марказий банкдан келган расмий жавобда “Пулни пластик карточкага ўтказиш ихтиёрий равишда фуқароларнинг Бюджетдан ташқари пенсия фондига берган ёзма илтимосномлари асосида амалга оширилади”, деб айтилади.

Марказий банк Фуқаролик кодексининг 354 –моддасига биноан фуқаролар шартномаларни имзолашда эркин эканликларини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG