Линклар

Ўзбекистонда 100 ëшдан ошган 9000 га яқин қария борлиги айтилди


Ўзбекистонда қарияларнинг пенсия олиш учун саҳардан шомга қадар навбат кутиши оддий ҳолга айланган.

Ўзбекистонда қарияларнинг пенсия олиш учун саҳардан шомга қадар навбат кутиши оддий ҳолга айланган.

Ярим расмий ўзбек Интернет нашрларининг ëзишича¸ ëши 100 дан ошганлар сонининг кўплиги бўйича Ўзбекистон жаҳонда олтинчи ўринда туради ва ҳозирда мамлакатда 100 ëшдан ўтган 9000 нафарга яқин қария яшамоқда.

“Электрон ахборот воситалари материаллари асосида ўтказилган мониторингга кўра¸ 100 дан ошганлар сони бўйича Ўзбекистон Япония¸ Хитой¸ АҚШ¸ Буюк Британия ва Италиядан кейин олтинчи ўринда¸ 100 дан ошганларнинг умум аҳоли сонига нисбатида эса¸ дунëнинг биринчи учлигидадир”¸ деб иддао қилди Подробно.уз Интернет нашри.

Айтилишича¸ ҳозирда Ўзбекистонда 2¸8 миллион нафар 60 ëшдан ошганлар¸ 225 минг нафар 80 дан ўтганлар¸ 44 минг нафар 90 дан ошганлар ва 8¸7 минг нафар 100 дан ошганлар яшамоқда.

Расмий баëнотларга кўра¸ мамлакатда эркакларнинг ўртача умр давомийлиги 73¸5¸ аëлларники эса¸ 75¸8 ëшни ташкил қилади.

“Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган 2015 йилда¸ Озодликка бўлаëтган мурожаатларга кўра¸ бутун Ўзбекистон бўйлаб қариялик пенсияларини мажбуран пластик картага ўтказиш амалиëти бормоқда. Айни пайтда¸ ижтимоий ҳимояга энг кўп муҳтож қариялар пенсияларининг ойлаб кечикаëтгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG