Линклар

Тошкентда “Ҳизб-ут-Таҳрир”га алоқадорликда гумонланаëтган 16 одам ҳибсга олинди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича¸ Тошкентда фаолияти тақиқланган “Ҳизб-ут-Таҳрир” диний ташкилоти аъзолари экани айтилаëтган 16 нафар шахс қўлга олинган.

“Ушбу ташкилотнинг ашаддий аъзоси бўлган ушланганлар Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси орасида “Ҳизб-ут-Таҳрир” мафкурасини тарқатиш билан шуғулланиб келган”¸ дейилади расмий баëнотда.

Айтилишича¸ қўлга олинганларнинг бир гуруҳи “Ҳизб-ут-Таҳрир” ғоялари таъсирига хорижда берилган ва Ўзбекистонга қайтиши билан бу ғояларни ўз хотинлари ва болаларига сингдиришга киришган.

Ушланганлар уйидан экстремистик характерда¸ деб таснифланган адабиëтлар топилган ва ҳозирда дастлабки тергов жараëни бошланган.

Ички ишлар вазирлигига кўра¸ ушланганларга нисбатан жиноий иш қўзғаш масаласининг кўриб чиқилмоқда.

Дунëда исломий халифат қуриш ғоясини тарғиб қилувчи “Ҳизб-ут-Таҳрир” ташкилоти аксар постсовет давлатларида расман террорчи ташкилот деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда диний айбловлар билан қамалган 10 мингдан ошиқ маҳбус борлиги айтилади. Ҳуқуқ фаолларига кўра¸ бу маҳбусларнинг аксари "Ҳизб-ут-Таҳрир" ташкилотига аъзоликда айбланганлардир.

XS
SM
MD
LG