Линклар

Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарга кўра¸ 28-29 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Туладаги Россия ҳаво-десант дивизияси қисмида меҳмон бўлган.

Икки кунлик сафар давомида ўзбек ҳарбийларининг ҳаво-десант кучлари мутахассисларини тайëрлаш дастури билан танишиши белгиланган. Шунингдек¸ Россия десантчилари меҳмонларга ҳаво-десант кучларини жисмоний тайëргарликдан ўтказиш ва жангавор машиналарни бошқаришга ўргатиш усулларини ҳам намойиш қилган.

Айни пайтда¸ 28 октябрь куни Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат Мудофаа вазирликларининг халқаро ҳамкорликка масъул бошқармалари раҳбарлари учрашуви ўтказилди.

Учрашув иштирокчилари ўзаро ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш¸ хусусан¸ ахборот алмашинувини яхшилаш масалаларини муҳокама қилган.

Ўзбек ҳарбийларининг Россия сафари арафасида жорий ой россиялик ҳарбийларнинг икки алоҳида делегацияси Тошкентга келиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG