Линклар

Мустақил матбуот ҳимоячилари Марказий Осиëга келаëтган Жон Керрига мурожаат қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 29 октябрь куни Марказий Осиë давлатлари бўйлаб илк сафарини бошлайди.

Ана шу сафар олдидан Жон Керрига мурожаат қилганЖурналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси уни Марказий Осиë раҳбарлари билан учрашувларда улардан мустақил матбуотга ҳужумларни тўхтатишни сўрашга чақирди.

Ню Йоркда жойлашган ташкилот шунингдек Америка дипломатлари раҳбарини бу учрашувларда очиқчасига ўз фаолияти учун қамалган барча журналистларни озод қилишни сўрашга чақирди.

Марказий Осиëда матбуот эркинлиги вазияти муттасил тарзда ëмонлашиб бораëтганини таъкидлаган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси¸ бу аянчли вазиятнинг Давлат департаменти чиқарадиган йиллик ҳисоботларга ҳам акс этганини эслатади.

29 октябрь куни Бишкекка келиши кутилаëтган Жон Керрининг ҳафта сўнггида Самарқандга бориши ва бу ерда Ўзбекистон президенти билан учрашиш баробарида¸ минтақадаги беш давлат Ташқи ишлар вазирлари билан қўшма йиғин ўтказиши белгиланган.

XS
SM
MD
LG