Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:44

“Левада-марказ”: Россияликлар Суриядаги янги қурбонлардан чўчимоқда


Россиянинг Сурия ва Украинада олиб бораётган сиёсатига қарши Москвада 17 октябрда митинг ўтказилган эди.
Россиянинг Сурия ва Украинада олиб бораётган сиёсатига қарши Москвада 17 октябрда митинг ўтказилган эди.

Сурияда бошланиб кетган Путин ҳукуматининг ҳарбий ҳаракатлари мамлакатни “янги Афғонистон” га айлантириши мумкинлиги аҳолини чўчитмоқда. Россияликлар "бу уруш бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблайди", демоқда ижтимоий сўров натижаларини эълон қилган “Левада” маркази социологлари.

Россия аҳолисининг 41 фоизи ижтимоий ислоҳотларга бюджетдан ажратилган маблағлар мамлакат Қуролли Кучларининг Суриядаги ҳарбий операциясига сарф этилишидан хавотирланмоқда.

Яна қарийб шунча одам (39 фоиз) бу урушдан кўриладиган энг катта зарар – рус аскарларининг Суриядаги амалиётлари ёки террорчилик ҳуружлари давомида ўлдирилишидан ташвишланаётганини билдирган.

Бу “Левада-марказ” Таҳлил ташкилоти олиб борган ижтимоий сўров натижаларида аниқланди.

Сўровда иштирок этган россияликларнинг бошқа қўрқувлари қаторида “Анчагача Сурия уруши домига тортилиб қолиш” ва “Россияда тақиқланган “Исломий давлат” гуруҳи томонидан амалга оширилаши мумкин бўлган террорчилик хавфинингг ошиб бориши” каби таҳминлар борлиги қайдга олинган.

66 фоиз респондент, илгаригидек, Сурияга қўшин киритишга қарши фикрда эканини маълум қилган, ваҳоланки, бир ой олдин улар сони 3 фоизга кўпроқ эди. Россия фуқароларидан 54 фоизи авиаҳужумларни қўллаб-қувватлаши, 62 фоизи – Ассад ҳукуматига ҳарбий маслаҳат ва қурол-яроқ етказиб бериш тарафдори бўлиб қолаётганини билдирган.

Бироқ уруш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган русларнинг 59 фоизи қочқинларни қабул қилишга қаршилигини маълум қилмоқда.

Бундан бир неча кун олдин РБК нашри чоп этган журналистик суриштирув натижаларига ишонилса, Суриядаги ҳарбий амалиётлар Россия ғазнасига кунига камида 2,5 миллион долларга тушмоқда.

Россия 30 сентябрдан бошлаб президент Башар Ассадга содиқ кучларни қўллаб-қувватлашини билдириб, Суриядаги исёнчи ва террорчиларга қарши ҳаво зарбаларини бера бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG