Линклар

Кореялик шифокорлар Фарғонада юз одамнинг кўзини операция қилади


Жанубий Кореядаги Vision Care Service халқаро ташкилотининг шифокорлардан иборат делегацияси 1 ноябрдан 6 ноябргача Фарғона вилоятида юз нафар беморнинг кўзини операция қилади.

“Туркистон-пресс” агентлигининг хабар беришича, кореялик шифокорлар Фарғона вилоят кўз касалликлари шифохонасида 800дан ортиқ одамни текширувдан ўтказади. Мазкур тадбир “Соғлом авлод учун” ташкилоти билан ҳамкорликда уюштирилмоқда.

Жанубий Корея шифокорларининг Фарғонада офтальмологлар учун тажриба алмашиш машғулотлари ўтказиши ҳам режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG