Линклар

logo-print

Daewoo Matiz Россиядаги энг арзон автомобил сифатида тан олинди


Daewoo Matiz автомобили.

Daewoo Matiz автомобили.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Daewoo Matiz Россия ҳудудида сотилаётган энг арзон автомобил сифатида тан олинди.

Бугунги кунда Daewoo Matiz Россияда 4 минг 800 доллардан сотилмоқда. Мазкур машина бир ой аввал Ravon бренди остида рус харидорига қайта тақдим этилган эди.

Россияда ишлаб чиқарилувчи машиналарнинг энг арзонини эса 5 минг 200 доллардан сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар арзон эканига қарамай, Россияда уларнинг савдоси касод бўлгани ҳам айтиб келинади.

GM O’zbekiston шу йилнинг 8 ойида Россияда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 53 фоиз оз автомобил сотди.

Расмий маълумотда билдиришича, ўтган йилнинг 8 ойида Россияда 29 303 “узбечка” сотилган. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 13 752тани ташкил қилган. Биргина август ойининг ўзида ўзбек автомобилларининг Россияда сотилиши ўтган йилнинг августига нисбатан 29,5 фоизга камайган.

Европа бизнеси ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси тарқатган маълумотга қараганда, Россияда автомашиналарни сотиб олиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан деярли 19,5 фоизга озайган.

XS
SM
MD
LG