Линклар

Сурия, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этиб, сўнг қочишга мажбур бўлган айрим жангарилар Ўзбекистон ҳудудига кириб, яширинишга уринмоқда.

Маҳаллий матбуот маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу борада аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бораяпти.

МХХ, милиция, маҳаллий ҳокимликлар ва маҳалла қўмиталари ходимларидан иборат махсус гуруҳ ташкилотлар ва ўқув масканларида тадбир ўтказиб, аҳолини ҳушёрликка чақирмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, жангариларнинг мамлакат ҳудудига ўтиши учун ўзбекистонликларнинг ўзлари пул эвазига ёрдам бериш ҳолатлари кузатилган.

Нечта жангари Ўзбекистонга ўтган ёки ўтишга урингани ҳақидаги маълумотлар очиқланмаган. Лекин ҳушёрликка чақирувчи тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG