Линклар

Венада Сурия инқирозидан чиқиш йўллари мухокама этилмоқда


Австрия пойтахти Венада Сурия инқирозидан чиқиш йўллари мухокама этилмоқда. 30 октябрь кунги музокараларда АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия, Яқин Шарқ ўлкалари дипломатлари билан бир қаторда Эрон вакиллари ҳам илк бор иштирок этмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф музокаралар аввалида: "Сурия бўҳронини Эроннинг иштирокисиз оқилона ечиб бўлмаслигини бошқа давлатлар англаб етди", - дея баёнот берди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайир ўз навбатида Сурия сиёсатида Асадга ўрин йўқлиги, Сурия бўҳрони ечими бўйича қандай тўхтамга келинишидан қатъий назар Эрон Башар Асаднинг ҳокимиятдан четлатилишига рози бўлиши керак, деб таъкидлади.

- Асаднинг ҳокимиятдан кетишига ҳеч шубҳа йўқ, ё уни ўзи кетади ёки куч билан кетқизилади", деди Жубайир.

Эрон ва Россия Ассад режимини қўллаб-қувватлайди.

Теҳрон ва Москва "Исломий давлат"га қарши курашда Асад режимини муҳим ҳамкор дея, унга ҳарбий дастак бериб келмоқда.

Россия президенти Владимир Путин шу ой ўрталарида Башар Асадни Москвада қабул қилди.

Эрон ҳам Асаднинг ҳокимиятдан кетишини истамайди.

Теҳрон расмийлари Асад ўтган йили президентликка сайлангани, унинг ваколати 2021 йилга узайтирилгани ва унинг ҳокимиятдан кетишидан маъно йўқлигини айтишган.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда ўтиш даври режасининг бир қисми ўлароқ, Асад ҳокимиятдан кетиши керак, демоқда.

Венадаги музокаралар арафасида Европа Иттифоқи ташқи алоқалар комиссари Федерика Могерини, АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, шунингдек, Туркия ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари бу борада Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан музокаралар ўтказди.

Ҳозирча томонлар қандай тўхтамга келганликлари маълум эмас.

28 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вена музокаралари дарҳол бўҳрон ечимини топиб бера олмаслигини, лекин “шу пайтгача бўҳронга сиёсий ечим топишнинг энг истиқболли имкониятини” очиб беришини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG