Линклар

logo-print

Бортида 224 одам бўлган Россиянинг йўловчи учоғи Мисрда ҳалокатга учради


Ҳалок бўлган йўловчиларнинг яқинлари Пулково аэропотига йиғилган.

Ҳалок бўлган йўловчиларнинг яқинлари Пулково аэропотига йиғилган.

Бортида иккиюздан зиёд йўловчи бўлган Россияга қарашли учоқ Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учради. Миср расмийларига кўра, учоқ Синай ярим оролида жойлашган Шарм ал-Шайх шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилганидан 23 дақиқа ўтиб радар экранларидан ғойиб бўлган.

Учоқ Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган.

Учоқ Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган.

Ассошиэйтед пресс агентлигининг Миср ҳукумати расмийларига таяниб хабар беришича, Россияга қарашли A-321 учоғи Синай ярим оролида ҳалокатга учраши оқибатида учоқ бортида бўлган 224 одамнинг барчаси ҳалок бўлган.

Йўловчиларнинг 214 нафари Россия, уч нафари Украина фуқаролари бўлишган.

Миср бош вазири Шариф Исмоил маъмуриятидаги расмийлар учоқ Синай ороли ҳудудида ҳалокатга учраганини маълум қилишди.

Россиянинг “Росавиация” ширкати расмийлари “Когалимавиа” ширкатига тегишли Airbus A-321 учоғи Шарм ал-Шайх шаҳридан Санкт Петербург шаҳрига учаётганида радар экранларидан ғойиб бўлганини тасдиқлашди.

Ширкат вакили Сергей Извольский учоқ бортида 212 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлганини айтди.

Шарм ал-Шайх шаҳридан кўтарилган учоқ соат 12.10да Санкт Петербургнинг Пулково аэропортига қўниши керак эди.

Шарм ал-Шайх шаҳридан кўтарилган учоқ соат 12.10да Санкт Петербургнинг Пулково аэропортига қўниши керак эди.

9268 рейси бўйича Шарм ал-Шайх шаҳридан 6.50да ҳавога кўтарилган учоқ бугун маҳаллий вақти билан соат 12.10да Санкт Петербургнинг Пулково аэропортига қўниши керак эди.

Ҳозирда ҳалок бўлган йўловчиларнинг яқинлари Пулково аэропотига йиғилмоқда. Уларга рухий ёрдам кўрсатилмоқда.

Учоқ Санкт Петербургдаги Brisco сайёҳлик ширкати буюритмаси асосида парвозни амалга оширган ва уни бортида асосан сайёҳлар бўлган.

Айни пайтда Миср матбуоти учоқ бўлаклари Синай ярим оролининг марказий ҳудудида топилгани ҳақида ёзмоқда.

Миср ҳаво кучлари Россия йўловчи учоғининг Синай ярим оролидаги Эл Ариш шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудга қулаганини аниқлаган.

Ҳозирда у ерга қутқарувчилар етиб борган. Учоқ қулаган жойда юздан зиёд одам жасади топилган.

А-321 учоғи йўловчиларининг яқинлари Пулково аэропортига йиғилмоқда.

А-321 учоғи йўловчиларининг яқинлари Пулково аэропортига йиғилмоқда.

Учоқ ҳалокати сабаблари маълум эмас. Миср расмийлари учоқ қулашидан олдин Эл Ариш шаҳри аэропортига қўнишга уринганини айтишди.

Миср бош вазири Шариф Исмоил учоқ ҳалокати юзасидан терговни ўз назоратига олганини билдирди.

Учоқ ҳалокати сабаб 1 ноябрь Россияда мотам куни деб эълон қилинди.

Россия президенти Владимир Путин бош вазир Дмитрий Медведевга Мисрдаги учоқ ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузишни тайинлади.

XS
SM
MD
LG