Линклар

Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи Дилфуза Ниёзова бирваракай тўрт чақалоқнинг онаси бўлди.

Ўзбекистондаги интернет нашрларига кўра, она ва болаларнинг аҳволи яхши.

Бирданига тўрт қизнинг ота-онасига айланган Дилфуза Ниёзова ва Давлатбек Тўраевлар чақалоқларига Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳо деб исм қўйишган.

Бу Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида кузатилган учинчи холатдир.

Бундан аввал Фарғона ва Тошкент вилоятидаги оилаларда бирваракайига тўрт фарзанд туғилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Тошкентлик ота-она бирданига туғилган тўрт ўғлига Ҳасан, Хусан, Ислом, Карим деган исмлар беришганди.

XS
SM
MD
LG