Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:47

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё сафарини бошламоқда


Жон Керри Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарининг илк манзили ўлароқ 31 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига бўлди. Жаноб Керри келаси 4 кун ичида Марказий Осиёнинг яна 4 мамлакати - Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга сафар қилади.

Жон Керри Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевлар билан учрашди.

Керри Бишкекдаги янги АҚШ элчихонаси ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетининг очилишида қатнашди.
Керри Бишкекдаги янги АҚШ элчихонаси ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетининг очилишида қатнашди.

АҚШ дипломатияси раҳбари, шунингдек Бишкекдаги янги АҚШ элчихонаси ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетининг очилишида қатнашди.

1 ноябрь куни Самарқандга борадиган Жон Керри минтақа давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашади.

АҚШ дипломатияси раҳбарининг минтақа етакчилари билан учрашувларида кўриладиган асосий масала хавфсизлик билан боғлиқ экани, Афғонистондаги жангариларнинг Марказий Осиёга таҳдиди муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Марказий Осиёнинг бешта республикаси АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ортидан Афғонистондаги хавфсизлик вазияти ёмонлашишидан чуқур хавотирда.

Керри Бишкекдаги янги АҚШ элчихонаси биносининг очилишида қатнашди.
Керри Бишкекдаги янги АҚШ элчихонаси биносининг очилишида қатнашди.

Жон Керрининг учоғи қўнган Қирғизистоннинг "Манас" аэропортида ўтган йил ўрталарига қадар АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари учун ниҳоятда муҳим бўлган ҳаво базаси жойлашган эди.

АҚШ ва НАТО учоқлари қўниб ўтиш ва ёнилғи тўлдиришда фойдаланиб келган база фаолияти 2014 йилнинг июлидан тўхтатилди.

Бу эса Қирғизистонни миллионлаб долларлик даромаддан мосуво қилди.

Дунё бозорида нефт нархларининг тушиши ва минтақанинг асосий ҳамкори бўлган Россияга нисбатан Ғарб санкцияларининг амалга кўчиши эса Марказий Осиёнинг беш мамлакатидаги иқтисодий аҳволни яна ҳам мураккаблаштирди.

Минтақадаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви ва у ердаги ҳукуматларнинг репрессив сиёсатидан аҳоли норозилиги кучайиши ва тартибсизликлар эхтимоли йўқ эмас.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг қаттиқ босимлари остида қолган.

Америкалик сенатор Бен Кардин Жон Керрига хат йўллаб, Марказий Осиё давлатлари - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга сафари давомида шу давлатлардаги абгорлашиб бораётган инсон ҳуқуқлари вазияти ҳамда сиёсий маҳбуслар масаласига эътибор қаратишга чақирди.

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси бўлган жаноб Кардин ўз мактубида Керридан Марказий Осиё лидерлари билан мулоқотда Қўшма Штатлар умумэътироф этилган демократик тамойиллар ва инсон ҳуқуқлари масаласида қатъий эканини намойиш этишни сўраган.

Бундан аввал Нью Йоркдаги Ҳьюман Райтс Уотч ҳамда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси фаоллари ҳам АҚШ Давлат котибига мурожат қилиб, қамалган журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари масаласига эътибор қаратиб, уларни қўйиб юборишга ундашни талаб қилди.

Жумладан, жаноб Керрига йўлланган мактубда 1999 йилдан бери Ўзбекистон қамоқхонасида қолаётган Муҳаммад Бекжон ва Юсуф Рўзимуродов, Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Азимжон Асқаров номлари бор.

Таъкидлаш жоиз, АҚШ Давлат департаменти жорий йилда Асқаровни "Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мукофоти" билан тақдирлади. Бу эса Қирғизистон ҳукумати норозлигига сабаб бўлди. Бишкек АҚШ Давлат департаментининг Азимжон Асқаровга мукофот бериш қароридан норозилик билдириб, Американинг инсонпарварлик ёрдамидан воз кечганди.

XS
SM
MD
LG