Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:36

Жон Керри Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, АҚШ Давлат котиби Жон Керри 1 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф давомида АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилмоқда.

Жаноб Керри Бишкекдан Самарқанд шаҳрига учиб боради ва у ерда минтақа давлатлари Ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашади.

Нью Йоркдаги Ҳьюман Райтс Уотч ҳамда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси фаоллари ташриф арафасида АҚШ Давлат котибига мурожат қилиб, қамалган журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари масаласига эътибор қаратиб, уларни қўйиб юборишга ундашни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG