Линклар

АҚШ Давлат котибини Самарқандда Президент Каримов кутиб олди


Жон Керрини Самарқандда Ислом Каримов қарши олди

Жон Керрини Самарқандда Ислом Каримов қарши олди

АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Самарқанд аэропортида Ўзбекистонни чорак асрдан буён идора қилаётган автократик президент Ислом Каримов кутиб олди.

Давлат котиби сифатида Марказий Осиёга илк бор ташриф буюрган Жон Керри 1 ноябрь кунида Самарқанд шаҳрида минтақа расмийлари билан учрашади.

Қўшма Штатлар минтақадаги авторитар ҳукуматларидан демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишларини истайди.

Оқ Уйга кўра, бундай қадамлар "Исломий Давлат" милитант гуруҳи кўплаб жангариларни ёллаган ушбу минтақада экстремизмнинг кучсизланишига хизмат қилади.

АҚШ Давлат департаменти 2014 йилги инсон ҳуқуқларига оид ҳисоботида Ўзбекистондаги сайлов тизимини кескин танқид қилган ҳамда қийноқлар ва коррупция кенг қулоч ёйганини билдирганди.

31 октябрда Қирғизистонда бўлган Керри мезбонларни танқид қилишдан қўрқмаслигини айтди.

Аммо, шу билан бирга, у минтақа билан алоқаларини яхшилашга тайёр эканини билдирди.

Россия ва Хитой ҳам Марказий Осиёга ўз таъсир доирасини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Иқтисодий ўсиш секинлашган Марказий Осиёда ҳукуматлар Афғонистонда АҚШ қўшинлари сонининг кескин қисқариши Вашингтоннинг минтақага бўлган қизиқишини озайтиради деган хавотирда.

XS
SM
MD
LG