Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Самарқандда МО ташқи ишлар вазирлари билан учрашди


Жон Керри Самарқанд аэропортида

Жон Керри Самарқанд аэропортида

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё ҳукуматларига демократиянинг ривожланиши минтақада хавфсизлик ва барқарорликни яхшилашини айтди.

Унинг бу чақириғи 1 ноябрда Самарқандда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлари билан учрашуви чоғида янгради.

"Биз демократик идора барча соҳаларда ютуқларга эришишга йўл очишига шубҳа қилмаслигимиз керак," деди Жон Керри.

Олти мамлакат ташқи ишлар вазирлари чиқарган қўшма баёнотда Афғонистоннинг мустақил ва тинч давлат сифатида ривожланиши минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳим экани таъкидланади.

Вазирлар, шунингдек, терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини изҳор этдилар.

Президент Ислом Каримов билан алоҳида учрашувдан сўнг Жон Керри журналистлар ўнгида инсон ҳуқуқларини очиқча тилга олмаган эса-да, Каримов ва ташқи ишлар вазирлари билан "инсон эркинликлари, уларнинг жамиятдаги штироки" малаларини муҳокам қилиш истагида эканини айтди.

XS
SM
MD
LG