Линклар

logo-print

Уч карра чемпион Артур Таймазов Рио де Жанейродаги Олимпиадада қатнашмайди


Олимпиада ўйинларининг олтин медаллари соҳиби Артур Таймазов, Лондон ш., 2012 йил 11 август

Олимпиада ўйинларининг олтин медаллари соҳиби Артур Таймазов, Лондон ш., 2012 йил 11 август

Уч карра Олимпиада чемпиони Артур Таймазов Рио де Жанейрода бўлажак навбатдаги Олимпия ўйинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчига таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Артур Таймазов Тошкентда ўтган “Спорт. Одам.Саломатлик” VII халқаро илмий анжуманда қилган чиқиши пайтида, спортчилик фаолиятини тўхтатаётгани ва бундан буён илмий изланишлар билан шуғулланиш ниятида эканини билдирган.

“Мен учун бу масала ҳал этилган. Кўзимга жиддий операция қилинганидан сўнг мен жуда кўп вақтни йўқотдим. Шифокорлар машқланишимни тақиқлашди. Шунинг учун бўлажак Олимпиадага тайёрланишга улгурмайман”, деб айтган Таймазов.

Таймазов эркин кураш бўйича 120 килограммгача оғирликда 2004 йилда Афинада, 2008 йилда Пекинда, 2012 йилда Лондонда ўтказилган Олимпиадаларда учта олтин медални, 2000 йилда Сиднейда ўтказилган Олимпиадада битта кумуш медални қўлга киритган.

XS
SM
MD
LG