Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:32

Ozod Nazar: "Эрдўғон демократияни четга суриб, султон бўлмоқчи"


Туркияда 1 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда АК партия ғалаба қилиши ортидан мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон “бутун дунё”ни Туркия халқи хоҳиш-иродасини ҳурмат қилишга чақирди.

Исломий илдизларга эгалигаи айтиладиган "Адолат ва Тараққиëт партияси" сайловларда 50 фоизга яқин овоз тўплаб, якка ўзи ҳукумат қуриш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ozod Nazar рукни меҳмони Туркияда истиқомат қилаëтган ўзбекистонлик сиëсатшунос Комилжон Нодирметов Эрдўғон асос солган партияниг парламент сайловларида мутлақ ғалабага эришгани ортида нималар борлигии изоҳлади.

Унга кўра¸ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатдаги парламент тизимини йўқ қилиб¸ демократия ва эркин матбуотни чеклаб¸ президент бошқарувини жорий қилмоқчи:

- Эрдўғон худди Усмонли давридаги подшоҳлар каби мутлақ ҳокимият суриш орзусида¸ ҳар ҳолда у олдимидаги олти – етти йил мобайнида ҳукуматни мутлақ назорат қилажаги тайин, - дейди суҳбатдош.

Сиëсатшунос Комилжон Нодирметов АҚШдавлат котиби Жон Керри Самарқанд учрашуви пайтида АҚШ Марказий Осиёга кўмак дастурини эълон қилганига муносабат билдириб, Ўзбекистон ўз яқин қўшнилари бўлган Россия ва Хитой билан ҳам конструктив яқин муносабат қура олса, истиқбол учун яхшироқ бўлишига эътибор қаратди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG