Линклар

Россияда нефть қазиб олиш Совет Иттифоқи давридаги рекорд даражага етди ва Саудия Арабистонини ортда қолдирди.

Хабарларда айтилишича, ўтган ойда Россияда нефт қазиб олишнинг кунлик меъёри 10 миллион 780 минг баррелга етган. Саудия Арабистонида эса кунига 10 миллион 100 минг баррел нефть қазиб олинган.

2 ноябрь куни Москва расмийлари нефть қазиб олишнинг кўпайтирилиши Россиянинг нефть бозоридаги улушини ҳимоя қилиш ҳаракати билан боғлиқ эканини маълум қилди. Аввалроқ Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатлари Россиядан анъанавий тарзда нефть сотиб олувчи давлатларга муқобил тарзда ўз маҳсулотларини таклиф қила бошлаган эди.

Россияда нефть қазиб олишнинг кўпайиши мазкур маҳсулот нархи жаҳон бозорида кескин тушиб кетаётган бир пайтга тўғри келди. Россия нефть қазишни кўпайтирганини билдиргани ортидан 2 ноябрь куни Лондон биржасида нефтнинг бир баррели янада арзонроқ нархда, яъни 48,79 доллардан баҳоланди.

XS
SM
MD
LG