Линклар

Ўзбекистонда Интернет сифати ноябрь ойи якунига қадар ёмонлигича қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда 2 ноябрь куни Uzonline Интренет провайдери фойдаланувчиларни огоҳлантирди.

Хабарда айтилишича, Интернет сифатининг ёмонлашуви “Ўзбектелеком” ҳиссадорлик ширкати томонидан ўтказилаётган таъмирлаш ишлари билан боғлиқдир.

Ўзбекистонда Интернет хизмат сифатининг ёмонлашгани жорий йил ёзидан бери кузатилади. Интернет сустлиги туфайли Ўзбекистонда Skype, Viber каби бир қатор мессенжерлардан фойдаланиш имконияти чекланмоқда.

XS
SM
MD
LG