Линклар

Ўзбекистоннинг 2016 йил бюджети камомади 2,2 триллион сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, бу мамлакат ялпи ички маҳсулоти башорат қилинаётган ҳажмининг1 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистон олий мажлисига тақдим этилган бюджет лойиҳасида қайд этилишича, 2016 йилда бюджетнинг даромад қисми 40,5 триллион сўм (ЯИМнинг 18,4 фоизи даражасида), чиқим қисми 42,7 триллион сўм (ЯИМнинг 19,4 фоизи даражасида) режаланмоқда.

Бюджетнинг 59,2 фоизи ижтимоий соҳага сарфланиши кутилмоқда. Жумладан, таълим соҳасига 6,8 фоиз, саломатликни сақлашга 2,8 фоиз ажратилади.

Олий мажлис 2015 йил бюджетини 1,8 триллион сўм камомад билан тасдиқланган эди. 2015 йил бюджетининг даромад қисми 36,2 триллион сўмни, чиқим қисми эса 38 триллион сўмни ташкил қилган эди.

XS
SM
MD
LG