Линклар

АҚШ Давлат департаменти Самарқанддаги воқеани ўрганади


Журналист Кэрол Морелло хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳайдаб чиқарилаётган пайт.

Журналист Кэрол Морелло хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳайдаб чиқарилаётган пайт.

АҚШ Давлат департаменти 1 ноябрь куни Самарқандда Жон Керрининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашуви чоғида савол беришга ҳаракат қилган журналистларнинг ҳайдаб чиқарилиши воқеаси юзасидан текширув ўтказади.

Бу ҳақда Давлат департаментининг матбуот бўлими раҳбари Элизабет Трюдо Вашингтонда журналистлар билан ўтган мулоқоти чоғида маълум қилди.

Унга кўра, журналистларни ҳайдаб чиқарилиши ортидан Давлат департаменти хавфсизлик ҳизмати агентларининг фаолиятига ўзгартиришлар киритиш масаласини ҳам кўриб чиқади.

1 ноябрь куни Самарқандда Жон Керрининг Ислом Каримов билан учрашуви чоғида Washington Post газетаси мухбири Кэрол Морелло Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида савол беришга ҳаракат қилган, бироқ хавфсизлик хизмати ходимлари журналистни учрашув жойидан чиқариб юборган эди.

XS
SM
MD
LG