Линклар

logo-print

Наманганда ЎИҲга одам ёллашда айбланганлар судланди


Афғонистондаги "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзолари.

Афғонистондаги "Ўзбекистон исломий ҳаракати" аъзолари.

Наманганда “Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган шахсларга нисбатан суд жараёни якунланди.

Ўзбекистондаги маҳаллий нашрларнинг 2 ноябрь куни хабар беришича, Наманган вилоят судида ўтган жараёнда 4 шахсга нисбатан ҳукм ўқилди.

“Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган судланувчиларнинг ҳар бири 7 ва 8 йилданга озодликдан маҳрум қилинган.

Улар суд томонидан Покистон, Афғонистон ва Туркия ҳудудларидаги жангларда иштирок этиш учун одам ёллаганликда айбдор деб топилган.

Суд материалларида қайд этилишича, мазкур шахслар Россия ҳудудида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” таъсирига тушиб қолган.

XS
SM
MD
LG