Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Тожикистонга чегарани қўриқлашда ёрдам ваъда қилди


Марказий Осиёга сафарини давом эттириб, 3 ноябрь куни Тожикистонга борган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон Афғонистонга қўшни бу давлатга кўмаклашиш ниятида қатъий эканини таъкидлади.

Душанбеда Тожкистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокарадан сўнг журналистларга интервью берган Жон Керри мулоқотда "АҚШнинг Тожикистон ва бошқа давлатларга ... чегараларни мустаҳкамлашда кўмаклашишга ёрдам беришини таъкидлагани"ни айтди.

Сўнгра Керри Туркманистонга бориб, Ашхободда президент Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашади.

2 ноябрь куни Қозоғистонда бўлган АҚШ Давлат котиби президент Нурсултон Назарбоевни исломий экстремизмга қарши курашдаги "етакчилиги" учун мақтади, аммо терроризм демократия ва хурфикрлиликни бўғишга асос бўлолмаслигини таъкидлади.

- Биз тушунишимиз керак, террорчиларнинг мавжудлиги ҳукуматларга суриштирувларсиз куч қўллаш ҳаққини бермайди ва терроризм сиёсий мухолифларни қамаш, фуқаролик жамияти ҳуқуқларини чеклаш ёки ўзгача фикрини тинч йўллар билан билдираётган фаолларга ёлғон тамғалар ёпиштириш учун баҳона бўла олмайди. Бундай амалиётлар нафақат адолатсизликдир, балки охир-оқибат, акс натижа берувчи ҳаракатдир. Зеро, бундай амалиётлар тўғридан-тўғри яна ўша террорчиларнинг манфаатига хизмат қилади, - деди Қозоғистонда Назарбоев номидаги университетда чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби.

XS
SM
MD
LG