Линклар

Ўқитувчиларнинг амал қилиш муддати 15 йил этиб белгиланди...ми?


Резюме

“Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Давлат мулозими ёки милиционердирсиз, уй бекаси ёки фермердирсиз, талаба, ўқитувчи ёҳуд меҳнат муҳожири - ким бўлишингиздан қатъи назар атрофингизда бўлаётган воқеалар, Сизни қувонтираётган ёки ранжитаётган ҳолатлар ҳақида ёзинг. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com

60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

******************************************************

Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

19:04 12.2.2016

Ўқитувчиларнинг амал қилиш муддати 15 йил этиб белгиланди...ми?

Ассалом алайкум Озодлик радиоси

Мен Ўзбекистон халқ таълими вазирлигидан қаттиқ норозиман.

Вазирлик ўрта ва ўрта махсус таълими соҳасида 15 йил бир жойда ишлаб келган ишчи ходимларни ишдан бўшатиш ҳақида бутун Ўзбекистон бўйлаб мактуб йўллаган.

Энди бу одамлар қаерда иш топсин? Оиласини қандай еб-ичиради?

Хўжайли шаҳар фуқароси.

19:34 26.1.2016

Андижон кўча боллари милиция зўравонлигидан шикоят қилмоқда

Милиция томонидан калтакланганини даво қилаётган йигитлар

Милиция томонидан калтакланганини даво қилаётган йигитлар

Андижон вилоятида кўча болларини маъмурий жавобгарликка тортиш авжига чиқмоқда. Милиция ходимлари кўчадаги хулқи бузуқ қизлар билан тил бириктириб, жанжал уюштириб болларни Ўзбекистон республикаси маъмурий кодексининг 183-194-197 моддалар билан қамоққа олиб бормоқда.

Боллар мана бу суратда кўрганингиздай ҳолатда чиқиб келмоқда.

19:29 20.1.2016

Қўқон милицияси аҳолидан ҳужжатларини олиб кетмоқда

Куни-кеча Қўқон шаҳрида кечки пайт 2 нафар милиция ходими ва маҳалла ходимлари биргаликда бизнинг 21 - маҳаллага келиб барча одамларнинг паспорт ва "домовой" ҳужжатларни бирма-бир текширамиз деб, барча ҳужжатларни йиғиштириб олиб кетди. Тинчликмикан?

15:28 11.1.2016

Совуқ урган буғдой учун суғурта берилмаяпти

Совуқ урган буғдой экинлари

Совуқ урган буғдой экинлари

2015 йилда биз фермерлар Янгийўл тумани Гулбаҳор Агробанк билан буғдой экинларимиз учун мажбуран суғурта сотиб олгандик. Сизга маълумки, буғдойни совуқ урди. Шундан сўнг бизга етказилган зарарни қоплаб бериши учун суғурта пулига мурожаат қилдик. Улар биз ҳақлигимизни тан олди ва зарарни тўлаб берамиз дейишган эди. Мана орадан 4 ой ўтди. Ҳали ҳам пул тушмади. Уларга мурожаат қилсак ҳар хил баҳона важларни айтишяпти.

Ҳақиқат қани? Нега суғурта назорат инспекцияси ишламаяпти?

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG