Линклар

Сунъий йўлдош орқали олинган суратлар воситасидаги таҳлилларга асосланган АҚШ Мудофаа вазирлиги экспертлари Россияга қарашли А-321 йўловчи самолёти ҳалокатига портлаш сабаб бўлган, деган хулосани эълон қилди.

Вазирлик расмийларидан бири NBC каналига берган интервьюсида самолётнинг ўзида бомба ёки ёнилғи баки портлаган бўлиши мумкин, демоқда.

“Биздаги маълумотлар ва суратлар учоқ бортида қандайдир портлаш содир бўлгани ва самолётнинг ўзи осмонда бўлиниб кетганини кўрсатмоқда. Ҳозирча учоқ ракета билан уриб туширилганини асословчи ҳеч қанақа далил йўқ”, деди жумладан америкалик эксперт.

Шу тариқа АҚШ разведка маълумотлари Россия томонининг учоқ “ташқи таъсир” оқибатида қулаган, деган иддаоларини четга суриб қўйди.

Аввалроқ, "Исломий Давлат" экстремист гуруҳи Россия учоғини уриб туширганини иддао қилган эди.

АҚШдаги Stratfor нодавлат таҳлил маркази мутахассислари эса Мисрда қулаган A-321 учоғи бортига портловчи модда олиб кирилган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари сурмоқда.

XS
SM
MD
LG