Линклар

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси Алексей Смирнов Мисрда қулаган А-321 самолёти бортидаги 224 қурбондан 10 нафарининг шахси аниқланганини маълум қилди.

Расмийга кўра, қурбонларни оила-аъзолари таниган.

Россияга қарашли A-321 учоғи 31 октябрь куни Синай ярим оролида ҳалокатга учраган, унинг бортидаги 224 одам, жумладан 25 бола ҳалок бўлган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, қурбонлардан 140 нафарига оид жасад қолдиқлари ҳукумат ажратган икки самолётда Санкт-Петербургга етказилган. Айни пайтда учинчи самолёт жўнатишга ҳозирланмоқда.

Россия томони самолёт ҳалокатига ташқи жисмоний таъсир сабаб бўлган, демоқда. Америкалик экспертлар эса унинг бортида портлаш содир бўлган, деган тахминни илгари сурмоқда.

XS
SM
MD
LG