Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

OZOD-VIDEO: “Сеҳрли диёр”га бормаган ким бор?!


Ҳар йили октябрь ойида Америкада ишлаш орзуси билан яшаётган ўзбекистонликлар бир жонланиб олади. Кўпчилик 1 октябрдан 3 ноябрга қадар давом этадиган грин кард лотореяси ўйинини океанортига йўл олиш учун энг яхши имконият деб билади. Кимдир фаровон ҳаёт, яна кимдир эркинлик истаб боради Америкага.

Кузатувчиларга кўра, грин кардда ўз омадини синаб кўраётганлар асосан ёшлардан иборат. Ҳолливуд киноларида тараннум этилган жаннатмонанд ҳаёт Ўзбекистон каби ёпиқ мамлакатлар аҳолиси қалбида “Америка орзуси”ни янада оловлантиради.

OZOD-VIDEO: "Сеҳрли диëр"га бормаган ким бор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси, яъни грин кард лотореяси ўйини иштирок этувчилар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

1996 йилда 300 дан ошиқ ўзбекистонлик грин кард ютган бўлса, сўнгги даврда ҳар йили 4000-4500 чоғли номзод Америка визаси соҳиби бўлмоқда. Ғолиблар орасида Самарқанд аҳли кўпроқ экани айтилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳар йили Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси, яъни грин кард лотореяси ўйини даврида фирибгарлар ва қаллоб воситачилардан эҳтиёт бўлишга чақиради.

“Грин кардга рўйхатдан ўтиш учун интернет кафелар хизматидан фойдаланишга ҳожат йўқ, ўзингиз бемалол уддалай оласиз” дея далда беради.

Шунга қарамай, Ўзбекистондаги ўнлаб интернет кафелар, хусусий фирмалар грин кард тўлдириш бўйича пуллик хизматларини таклиф этади.

Интернетдаги ўнлаб воситачи-ҳожатбарор сайтлар ҳам одамларни бир юмалаб америкалик бўлишга ишонтиришга уринади.

XS
SM
MD
LG