Линклар

"Тўхтабой" масжиди имоми "Йил имоми" сифатида эълон қилинди


"Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов.

"Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов.

Тошкентда 3 ноябрь куни “Йил имоми – 2015” кўрик танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг muslim.uz сайти хабар беришича, танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган ўн тўрт нафар имом қатнашди.

Танловда 225 балл тўплаган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги "Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов биринчи ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-ноиби Қамариддин Бахриев ва Тошкент вилояти Бекобод тумани "Чаноқ" масжиди имом-хатиби Ёқуб Бухорбоев иккинчи, Нукус шаҳар "Имом Эшон" жоме масжиди имом-хатиби Разов Бахраматдин ва Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Гадоев учинчи ўринларга лойиқ топилди.

Ўзбекистонда “Йил имоми” танлови 9 йилдан бери ўтказиб келинади.

XS
SM
MD
LG