Линклар

Тошкентда ҳукумат сотиладиган ширкатларни сармоядорлага тақдим этади


Эртага Тошкентда Халқаро инвестиция форуми бошланади. Икки кун мобайнида ўтадиган тадбирда 33 мамлакатдан 250 ширкатнинг 560 раҳбари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, форум иштирокчилари орасида Халқаро молия корпорацияси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Энергетика хартияси каби тузилмалар расмийлари ҳам бор. Форум иштирокчиларининг ярмидан кўпроғи Жанубий Корея, Германия ва АҚШ вакилларидир.

Форумда Ўзбекистон ҳукумати томонидан хусусийлаштирилиши ва стратегик хорижий сармоядорларга сотилиши эълон қилинган ширкатлар тақдимоти ўтказилади.

Форум доирасида ўзбек ва хориж бизнесменлари ўртасида қирққа яқин шартномлар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG