Линклар

logo-print

Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг командири Тошкентда туғилган


Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг бўлаклари.

Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг бўлаклари.

Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учраган Россиянинг А - 321 аэробуси командири Валерий Немовнинг келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган.

Бу борада мақола ёзган “Российская газета”нинг билдиришича, Валерий Немов 1967 йилда Тошкентда туғилган ва шу ерда ўрта мактабни тамомлаган. Кейин Ставрополда учувчиликка ўқиган. Ўзбекистон мусатқиллигидан сўнг у оиласи билан Россияга кўчиб ўтган.

Валерий Немов болалигиданоқ учувчи бўлишни орзу қилар эди. Тошкентда яшаётганида унинг уйи деворларига самолётларнинг суратлари ёпиштириб ташланган эди”, деган “Российская газета”га берган суҳбатида ҳалок бўлган учувчининг холаси Татьяна Петерсон.

Россияга қарашли A-321 самолёти 31 октябрь куни Синай ярим оролида ҳалокатга учраган, унинг бортидаги 224 одам, жумладан, 25 бола ва экипажнинг 7 аъзоси ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG