Линклар

Ўзбекистон ИИВ Марғилондан 18 одам Сурияга кетгани юзасидан текширув бошлади


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бомбардимонлардан кейинги кўриниш.

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бомбардимонлардан кейинги кўриниш.

Ўзбекистон ҳуқуқ – тартибот тузилмалари Марғилондан 18 кишининг Сурияга жангариларга қўшилиш учун кетгани ҳолати юзасидан текширув ишларини бошлади.

12news.uz нашрига бу ҳақда маълумот берган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакили Самвел Петросян, текширув кетаётгани сабабли бу ишнинг тафсилотлари ҳозирча сир сақланишини айтган.

12news.uz нашри Марғилондан Сурияга кетган 18 кишининг барчаси бир оила аъзоси экани ва уларнинг айримлари Суриядаги жангларда ҳалок бўлгани ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берганини ёзган. Бироқ нашр мазкур хабар қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилингани ҳақида маълумот бермаган.

Озодлик радиоси 18 октябрь куни Марғилондаги манбаларга таянган ҳолда Марғилондан Сурияга 18 киши жангариларга қўшилиш учун кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Озодлик манбалари Сурияга кетганларнинг кўпчилиги Галатой маҳалласидаги бир оила аъзоси экани ҳақида гапирган.

XS
SM
MD
LG