Линклар

Украина армиясида хорижликларнинг хизмат ўташига рухсат берилди


Украин армияси ҳарбийси.

Украин армияси ҳарбийси.

Украина президенти Петро Порошенко хориж давлатлари фуқароларига украин армиясида хизмат қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади.

Президент расмий сайтида сешанба куни эълон қилинган хабарда айтилишича, мазкур қонун имзолангани ортидан украин қуролли кучларининг жангавор ҳозирлиги янада кучаяди ва мамлакат “жанг қилишга салоҳиятли, тажрибали ва нима учун курашаётганини аниқ биладиган батальонларга эга бўлади”.

Хабарда хорижлик аскарлар сони минг кишини ташкил этиши мумкинлиги айтилган.

Украина парламенти 6 октябрда Украина Қуролли кучлари таркибида хорижликларнинг хизмат қилишига рухсат берувчи қонунни қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG