Линклар

АҚШ ва Россия Сурия осмонида ҳамкорликда синов ўтказди


АҚШнинг F-22 Raptor қирувчи самолёти.

АҚШнинг F-22 Raptor қирувчи самолёти.

АҚШ ва Россия Сурия осмонида тўқнашиб кетишнинг олдини олиш борасида қўшма синов ўтказди. 3 ноябрь куни хабар қилинишича, АҚШ ва Россия ҳарбий самолётлари бир-биридан 8 километр узоқликдаги масофада парвоз хавфсизлиги ва тўқнашиб кетишнинг олдини олиш бўйча янги протоколни синовдан ўтказган.

АҚШ Россия президент Башар Ассадни қўллаётганига норозилик билдириб, Москванинг Суриядаги ҳарбий иштирокини танқид қилиб келмоқда. Шунга қарамай, АҚШ ва Россия ҳарбийлари октябрь ойида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича протоколларни қабул қилиш ҳақида келишиб олган эди.

Пентагон синов 3 минут давом этганини билдирди. Россия эса бу тадбирни жамоатчиликка АҚШ билан ҳамкорликда ўтказилган ҳарбий машғулот сифатида тақдим қилди. Бироқ Вашингтон парвоздаги ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш тадбирини машғулот деб аташ нотўғри эканини ва бу фақат синов бўлганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG