Линклар

logo-print

Жон Керрининг Марказий Осиё сафари якунланди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапда) Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан. Ашгабат, 3 ноябрь, 2015 йил.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапда) Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан. Ашгабат, 3 ноябрь, 2015 йил.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиё сафарини Туркманистонга бориш билан якунлади.

Ашгабатда 3 ноябрь куни президент Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашув олдидан журналистларга берган суҳбатида, Жон Керри АҚШнинг минтақа мамлакатлари ва энг аввало Туркманистон билан алоқалари интенсивлашганини айтди. Керри 1992 йилдан бери Туркманистонга Америка расмийси биринчи бор келганини таъкидлади.

Керри ўз сўзи давомида Самарқандда 1 ноябрда ўтган Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари учрашувида иқтисодий ривожланиш, чегаралардаги вазият ва хавфсизлик масалалари жиддий муҳокама қилинганини қистириб ўтди.

Керрининг Марказий Осиё сафари 31 октябрда бошланган эди. АҚШ Давлат котиби Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонда бўлиб, бу давлатлар президентлари билан музокаралар ўтказди.

XS
SM
MD
LG