Линклар

Қирғизистонда янги парламентнинг раиси сайланди


Қирғиз парламенти депутатлари яширин овоз бериш йўли билан спикерни сайламоқда.

Қирғиз парламенти депутатлари яширин овоз бериш йўли билан спикерни сайламоқда.

Бугун Қирғизистоннинг янги сайланган олтинчи чақириқ парламентида ҳукмрон коалиция тузилгани билдирилди. Депуталар парламент раисини, Бош вазирни ва ҳукуматни сайлаш жараёнига киришди.

Қирғизистон янги парламентининг бугунги сессиясида “Республика –Ота Юрт” ва “Бир бўл” фракциялари мухолифатда қолишларини расман эълон қилди.

Ҳукумрон коалиция Социал демократлар, “Ота Макон”, “Қирғизистон” ва “Тараққиёт – Прогресс” партияларидан тузилди.

Ҳукмрон коалиция раҳбарлигига сайланган Чинибай Турсунбеков ҳукмрон коалицияга кирган фракциялар ўз чиқимларини қисқартириш ва айрим имтиёзлардан воз кечишга рози бўлганликларини айтди.

Парламент раислигига кўпчилик овоз билан Асилбек Жээнбеков сайланди. Бош вазир лавозимида эса Темир Сариевни қолдириш таклиф этилмоқда. Хабарларга қараганда, Темир Сариев номзоди барча фракцияларда қўллаб-қувватланган ва унинг бу лавозимга тайинланиши кутилаётир.

4 октябрда сайланган олтинчи чақириқдаги парламент 28 октябрда ўз фаолиятини бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG